» » Компенцасия тўлови жорий этилади

Компенцасия тўлови жорий этилади

 “Аҳолинниг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 2022 йил 1 мартдан:
уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловлари, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади;
ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади.
Бунда, ҳар ойлик компенсация тўлови – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи (130 050 сўм) миқдорида тўланади.
Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи (289 минг сўм) миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.
Бунда, қўшимча тўлов пенсия ва нафақа тайинланган ташкилот орқали республика бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари µисобидан молиялаштирилади. 
Маълумот ўрнида, Тойлоқ туман  пенсия жамғармаси бўлимида жорий йилнинг  1 январь ҳолатига 22500 нафар пенсионер ва нафақа олувчилар мавжуд.
Шундан  ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар-19500 нафарни;
Ногиронлик пенсия ва нафақаси олувчилар –4500 нафарни;
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси олувчилар—1200 нафарни ташкил этади.
Фурқат Зиятов,
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тойлоқ туман бўлими мутахассиси.

комментариев