Бошқа ўсимлик касалликларига нисбатан кўп тарқалган ва зарарли; улар ўсимлик ҳосилини ва маҳсулот сифатини пасайтиради, мевали ва резавор ўсимликларнинг ҳосил бериш муддатини қисқартиради. Энг кўп тарқалган замбуруғли касалликлар: сўлиш, чириш (илдиз, тўпгул, мева, илдизмевалар, туганакларда), бўртма, ўсимта, ишиш, яра, баргда доғлар пайдо бўлиши билан кечадиган касалликлар, ўсимликнинг паканалиги, мажруҳлиги ва бошқалар.Бир турдаги ўсимлик бир неча ўнлаб хил З.к. билан зарарланиши мумкин. Замбуруғли касалликлар энг кўп зарар келтирадиган ва кўп тарқалган касалликлардан ҳисобланади. Буғдойнинг қоракуя ва занг, илдиз чириши касалликлари, картошканинг фитофтороз касаллигида ҳосил жуда камайиб кетади. Замбуруғли касалликлар билан зарарланган ўсимликнинг уруғи, туганаги, пиёзлари, қаламчалари, кўчатлари ва инфекция манбаи бўлиши мумкин. Инфекция ҳосил йиғимидан кейин тупроқда қолган ўсимлик қолдиқларида сақланиши ва ўсимлик илдизи, илдиз бўғизи ва б. тупроқ ости органларига тушиб касаллик қўзғаши мумкин. Баъзи патоген замбуруғ споралари шамол, ёмғир, ҳашаротлар, сут эмизувчилар, шунингдек, ифлосланган идишлар, қ.х. машиналари ва асбоблари орқали ҳам ўтади. Ўсимлик тўқималарига патоген замбуруғлар оғзича, ясмиқчалар, ҳужайра эпидермиси ва кутикуласи (картошка раки), дўлдан ҳосил бўлган яралар (маккажўхорининг қоракуя касаллиги), офтоб урган, ёрилган жой орқали кириши мумкин. Касаллик ривожланиши ташқи шароитга ҳам боғлиқ. Мае, тупроқда фосфор ва калий етишмаслигидан донли экинларнинг занг касаллиги, картошканинг фитофтороз билан зарарланиши ортади. Зарарланиш ҳарактерига қараб маҳаллий ва умумий таъсирли бўлади. Маҳаллий зарарланишга доғлар, замбуруғ ғуборлари, яралар, шишлар пайдо бўлиши мисол бўлади. Доғлар баргнинг алоҳида қисм (тўқима)ларини некрозга олиб келади, кучли ривожланганда барглар тўкилиши мумкин. Замбуруғ ғуборларини ўсимликлар уншудринг (кул) ва сохта уншудринг (раға) билан касалланганида кузатиш мумкин. Ўсимликнинг маҳаллий зарарланиши, кўпинча, турли органларда четлари рангли ҳошия билан ўралган яра куринишида бўлади (мас, ғуза гоммозининг поя формасида). Занг замбуруғи билан зарарланган ғалладошлар, дондуккаклилар ва б. экинлар барг ҳамда б. органларида замбуруғ споралари тупланган ёстиқча кўринишидаги занг тусли шишлар (мас, жавдарнинг қунғир занг касалида) пайдо бўлади. Кузга бориб шишлар қораяди. Ўсимликнинг сув ва озиқ моддаларга бой органлари, купинча чириш билан касалланади (мас, ғўза чанокларидаги пуштиранг чириш, кулранг чириш). Ўсимликнинг замбуруғ билан умумий касалланганлиги белгиси — сўлишдир. Бу турли органлардаги таранглик (тургор)нинг йўқолиши билан ҳарактерланади. Ғўза, зиғир, картошка ва б. ўсимликлар сўлиши кўп Замбуруғли касалликлар: 1—буғдой қатгиқ қоракуяси; 2—буғдой чанг қоракуяси; 3—маккажўхори пуфаксимон қоракуяси; 4—картошка фитофторози; 5—олма калмарази; 6—қулупнай кулранг чириши. Касалликнинг ривожланиш тезлигини экологик омиллар белгилайди: маълум шароитлар замбуруғнинг спора ҳосил қилишига салбий таъсир кўрсатади, спораларнинг ўсиши ва ўсимликнинг касалланишига тўсқинлик қилади.
Замбуруғли касалликларга қарши агротехник, кимёвий ва физикмеханик чоратадбирлар мажмуи қўлланилади. Касалликка чидамли навлар экилади, микробиопрепаратлардан фойдаланилади, экинлар уруғлиги кимёвий препарат (дори)лар билан дориланади, ўсимликларга пестицидлар, фунгитсидлар пуркалади ёки чангитилади.
Замбуруғли касалликларга қарши курашда чидамли навларни яратиб, уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш катта аҳамиятга эга.
С.Акрамов,
Ш.Ҳотамов,
Ҳусниддинов.
Ўсимликлар карантини Тайлоқ тумани бўлими инспекторлари.
Ш.Ҳотамов,
Ҳусниддинов.
Ўсимликлар карантини Тайлоқ тумани бўлими инспекторлари.
комментариев