» » ЯНГИ МТТДА БАЙРАМ ТАДБИРИ

ЯНГИ МТТДА БАЙРАМ ТАДБИРИ

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами  муносабати билан Тараққиёт маҳалласидаги  янгидан қурилиб фойдаланишга топширилган  43-Давлат мактабгача таълим ташкилотида «Онажонларимиз байрами» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари ўзларининг Она, Баҳор ҳамда Наврўз ҳақида ёд олган шеъларидан ўқиб беришди. Тадбир давомида куй-қўшиқлар рақслар ижро қилишди. Давлат мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти томонидан  ўз соҳасининг фидойилари бўлган  бир  гуруҳ  тарбиячиларга байрам совғалари топширилди.
                    Қодир МАМАНОВ,
               43- ДМТТ директори.

комментариев