» » Тойлоқ уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси кўкрак-нишон соҳиби бўлди

Тойлоқ уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси кўкрак-нишон соҳиби бўлди

Мамлакатимизда 18 апрель – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланади. Сана муносабати билан Самарқанд вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мажлислар залида байрам тадбири бўлиб ўтди.
    Унда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ижтимоий буюртмалар асосида олис ҳудудларни ичимлик ва оқова сув тизимларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ўктам Садиков иштирок этиб, соҳа ходимларини касб байрамлари билан қутлади ва бир гуруҳ соҳа фидойиларини «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони, вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи, бошқарма бошлиғининг совғалари билан тақдирлади. 
    Қувонарлиси шундаки, кўкрак-нишон соҳиблари орасида Тойлоқ туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси Холиқулов Собир Зиёдулаевич ҳам бор. 
С. Холиқуловни мукофот билан қутлаймиз!

комментариев