» » ЖАЗИРАМА ИССИҚДАН САҚЛАНИНГ!

ЖАЗИРАМА ИССИҚДАН САҚЛАНИНГ!

 Мамлакатимизга Эрондан қуруқ иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши оқибатида шу кунларда ҳаво харорати айрим жойларда  45 даражадан юқори бўлмоқда. Туман ФВБ бундай вазиятда  сиз, азиз тумандошларимизга жазирама иссиқдан  ҳимояланиш чораларини тавсия этади.  Аввало, зарурат бўлмаган ҳолларда кўчага чиқманг.  Ёш болаларнинг ва имкон қадар  кексаларнинг кўчага чиқишига йўл қўйманг. Кўпроқ миқдорда суюқлик истеъмол қилинг!
Санитария ва гигиена қоидаларига риоя этган ҳолда сабзавот ва меваларин ювмасдан истеъмол қилманг. 
Жазирама иссиқ - бу бир неча кун давомида ўртача ҳаво ҳароратининг меёрдагидан  10 ва ундан юқори градусга кўтарилиши демакдир.  Бунда инсон тана хароратининг  38.8  даражагача кўтарилиб кетиши саломатликка салбий таъсир этади. Бу эса тананинг қизаришига ва кучли чанқоққа олиб келади. Кейинчалик эса нафас қисиши ва ҳушдан кетишгача олиб келиши мумкин.                Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида  туман ФВБ ходимлари ҳамкор  ташкилотлар билан биргаликда аҳоли гавжум жойларда қўшимча назорат постлари ўрнатиб, Тиббиёт бирлашмасида заҳира койкалари ташкил этишган. Шунингдек, Болалар оромгоҳи назоратга олинган. Кучли иссиқ оқибатида сел ҳам келиши инобатга олиниб, хавфсизликка  алоҳида эътибор қаратилмоқда, 

 Ш. ХУДОЙҚУЛОВ,
 Тойлоқ туман ФВБ ФВДТ ва ФМ
бошлиғи катта лейтенант

комментариев