» » Умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формаси жорий этилади

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формаси жорий этилади

 Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 271-сонли қарорига мувофиқ, жорий ўқув йилидан бошлаб халқ таълими масканларида ўқувчилар учун ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этиш белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сонли қарори билан мактаб формаларининг дизайни тасдиқланганига 3 йил бўлди. Кичик  ёшдаги 1-6 синф болалар учун алоҳида ва ундан юқори синф болалар учун алоҳида форма жорий қилинди.
   Янги ўқув йилида Тойлоқ туманидаги умумтаълим мактабларида 38170 нафар ўқувчилар таълим олади ва уларнинг барчаси мактаб формаси билан таъминланиши кўзда тутилган.
Мактабларда  ягона мактаб формаси жорий қилишда сабаб ва мақсади нима?
     Мактаб формасининг жорий этишнинг мақсади ўқувчиларнинг билимли, одоб-ахлоқли, соғлом фикрли, ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб етишишига кўмклашиш, ўзаро тенглик ва белгиланган тартиб қоидаларга итоаткорлик ҳиссини уйғотиш, уларнинг саломатлигини  муҳофаза қилиш учун шарт-шароит яратиш, ўқувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини келтиришдан иборатдир.
Ягона мактаб формаси жорий этишнинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
 -таълим муасссасаларида соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, ёш авлодга замон талаблари ва миллий қадриятлар асосида таълим тарбия беришга кўмаклашиш;
-ўқувчилар ўртасида ўзаро ижтимоий тенглик тамойилларини қарор топтириш;
-умумтаълим макталарида ўқувчиларинг ички тартиб ва одоб ахлоқ қоидаларига тўлиқ риоя этишларини тартибга солиш;
 -ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ёт бўлган “оммавий маданият” хуружларидан ҳимоя қилишга кўмаклашишдан иборат.
     Шу билан бир қаторда ўқувчилар томонидан мактаб формасини кийишда ўзига хос талаблари мавжуд:
 -кийимларнинг ўта тор ва кенг бичимда бўлмаслиги;
-қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5-15 см пастда бўлиши;
-оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги;
-кўйлакнинг энг юқоридаги фақат битта тугмасидан ташқари бошқа тугмаларинг қадалган бўлишидир.
      Ўқувчилар таълим муассасаларида бош кийимсиз юришлари лозим, ўтказиладиган турли тадбирлар бундан мустасно.
      Шунингдек умумтаълим мактабларида;
Ўғил бола ўқувчиларнинг таълим муассасасига тананинг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, соқол қўйган, сочи 2-3 сантиметрдан узун ва сочини ёрқин рангларга бўяган ҳолда келишларига;
      Қиз бола ўқувчиларнинг таълим муассасасига танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, сочини ёрқин рангларга бўяган, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж қилган, қулоғига биттадан ортиқ сирға таққан, бармоқларига узук таққан, қўл тирноқларини бўяган ва узун  қилиб ўстирган ҳолда келишларига йўл қўйилмайди.
 
Ягона мактаб формаси: қулай, эстетик жиҳатдан жозибадор ва ҳамёнбоп бўлиши керак
        Янги ўқув йили олдидан ота-оналар фарзанди учун мактаб формаси харид қилади. Турли корхоналар томонидан тайёрланаётган мактаб формаларининг нархи ва сифати бу борада муҳим аҳамиятга эга.        
    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун мактаб формалари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинади. 
      Ҳурматли ота-оналар фарзандингизга тавсия қилинадиган мактаб формалари мутахассисларнинг сўзларига кўра,   сифати “Ўзстандарт” агентлиги томонидан назоратга олинади. Мактаб либоси намуналари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Халқ таълими вазирлиги томонидан илғор дизайнерлар жалб қилинган ҳолда ишлаб чиқилди.
Ўқувчилар учун қанчалик қулайлиги ва чидамлилиги инобатга олинади. Шу билан бир қаторда  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мактаб формасининг белгиланган стандартларга, санитария қоидалари нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ сифатли тўқимачилик маҳсулотларидан тайёрланиши устидан назорат ўрнатади. 
     Шунингдек, 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман ва шаҳарларда жумладан Тойлоқ туман бозорларида ва мактаб ярмаркаларида  мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади

комментариев