» » Янги Ўзбекистонда янгича дунёқараш билан яшаймиз!

Янги Ўзбекистонда янгича дунёқараш билан яшаймиз!

Инсонлар ўзлари таваллуд топган, киндик қонлари тўкилган, аждодлари истиқомат қилган гўшани «Ватан» деб аташади. Бу сўз қайси тилда янграмасин, жарангламасин, ўзининг ёқимли эшитилиши билан қолаверади. 
«Юрт», «motherland» ёхуд «родина»... 
Инсон қайси мусофир ерда бўлмасин, ўз диёрини «она юртим», «она тупроғим» дея ёдга олади. Бунинг сабаби шундаки, инсон учун оламда энг улуғ саналгувчи бу она бўлса, Ватан ҳам она каби муқаддас ҳисобланади. Негаки, бизнинг то улғайгунимизча бериладиган эътибор, меҳр, асосийси таълим ва тарбияни нафақат онамиз, балки Ватанимиз ҳам бизга туҳфа қилади. Инсон ота-онасини танлай олмаганидек, юртини ҳам танлай олмайди. Шундай экан, Ватан ҳам ота-онадек ягона эканлигини ёддан чиқармаслигимиз лозим.
 Менинг туғилиб ўсган диёрим, боболарим ватани, буюк асрларда саёҳат қилган сайёҳ – менинг, сизнинг, бизнинг Янги Ўзбекистонимиз. Дарҳақиқат, ватанимизда бугунги кунда рўй бераётган янгиланишлар, ислоҳотлар… 
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг илгари сурган «Бешта муҳум ташаббус» ғоялари доирасида амалга оширилаётган ишларнинг ўзи алоҳида эътирофга лойиқ. 
Туманимизда ташкил этилган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган «Соғлик учун беш минг қадам» марафони ҳамда «Ёшлар фестивали» бунинг ёрқин намунасидир. Бу каби фестиваллар нафақат туманимиз мисолида, балки юртимизнинг барча бурчакларида фаол ташкил этилди. Шунингдек, ёшлар орасидан ҳақиқий истеъдод соҳиб ва соҳибаларини саралаб олиш мақсадида ташкил этилган «Бўзатов ФEСТ» Ёшлар овози танлови, «Артист» лойиҳалари ҳам ёшлар диққат марказида. Шу ўринда юртбошимизнинг «Ёшлар куни» муносабати билан «Янги Ўзбекистон» боғида ўтказилган тантанали тадбирда сўзлаган нутқларидан парча келтирмоқчиман: «Мен сиз, азиз фарзандларимдан бир нарсани сўрайман: тинимсиз ўқиб, замонавий билимларни эгаллашдан, кўнглингиздаги эзгу мақсадлар сари ҳаракат қилишдан, ҳеч қачон тўхтаманг! Қорақалпоғистондан Андижонгача, Сурхондарёдан Тошкентгача – барча ҳудудлардаги ёшларимиз Янги Ўзбекистонни барпо этишдек буюк мақсадимиз йўлида бир  тану бир жон бўлиб, дадил олға интилишлари керак. Мен сизларнинг бу йўлда маррани баланд олиб, ягона куч бўлиб ҳаракат қилишингизга ишонаман.», «Сиз ахир осмонни олмоқ бўлсангиз, Не учун елкамни тутиб бермайин?», «Сизларнинг шижоат ва интилишингизни кўриб, ёниб турган кўзларингизга боқиб, ўзимга битмас- туганмас куч оламан.». Албатта, юртбошимизнинг биз – ёшларга билдираётган бу қадар юксак ишончлари, қаратаётган эътиборларининг натижаси кўринмасдан иложи йўқ. 
Хитойда ўтказилган 54-Халқаро кимё олимпиадасида Ўзбекистонлик тўрт нафар ўқувчи кумуш медалини, Норвегияда ўтказилган 63-Халқаро математика ва 33-Халқаро биология олимпидаларида икки ўқувчи бронза медалини қўлга киритганликлари ҳам бунга яққол мисолдир. Шунингдек, Халқаро шахмат федерацияси – ФИДE томонидан юритиладигаан жаҳон шахмат рейтингида Ўзбекистоннинг илк бор кучли йигирматаликка киришга муваффақ бўлганлиги ҳам юксак ишонч ва эътибор самарасидир, аслида.
Инсоният учун энг муҳим тушунча, яъни инсон қадри бугунги кунда нечоғлиқ баланд? «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» каби имкониятлар дафтарларининг ўзи бу саволнинг қанчалик ўринли эканлигини белгилаб беради. Ҳа, бу дафтарлар халқ орасида «имкониятлар дафтари» номини олган.
Сабаби, «Ёшлар дафтари» мисолида кўрадиган бўлсак, унда «Ёшларнинг у ёки бу соҳада фаолият юритишларига нима тўсқинлик қиляпти?» каби саволларга жавоб топиш ҳамда уларни бартараф этиш, ёшларни маънавий ва моддий қўллаб қувватлаш каби мақсадлар у учун мосдир.
Мен шоир эмасман, диёримни улар каби чиройли шеърлар ва тасвирлар билан тасвирлай олмайман, лекин шуни айтишим мумкинки, МEН ЎЗБEКИСТОНЛИКМАН ва мен бундан фахрланаман!!!
Одилжон ҚУРБОНОВ,
8-мактабнинг 10-синф ўқувчиси.

комментариев