» » ШОИР БИЛАН УЧРАШУВ

ШОИР БИЛАН УЧРАШУВ

 7-умумтаълим мактабида ғазалнавис шоир, тумандошимиз Абдулла Нисорий таваллудининг 65 йиллигига ҳамда адиб қаламига мансуб «Китоб ўқиган бола» шеърий тўпламининг тақдимотига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди.
    Тадбирни кириш сўзи билан очган мактаб директори А. Ҳаққулов устозларни касб байрами билан қутлади ва А. Нисорий ижодига муваффақият тилади. Шундан кейин мактабнинг ижодкор ўқувчилари шоир ижоди ва ҳаёт йўли ҳақида қисқача маълумот бериб, унинг шеърларидан ҳамда ўз ижод намуналаридан ўқиб беришди. А. Нисоров тадбирнинг фаол иштирокчиларига ҳамда мактаб кутубхонасига дастхати туширилган бир неча номдаги китобларни совға қилди.

  Умида МЎМИНОВА, 
  мактаб ўқитувчиси.

комментариев