«КИТОБ ЎҚИГАН БОЛА»

20-умумий ўрта таълим мактабида шоир  Абдулла Нисорий қаламига мансуб  юқоридаги шеърий китобнинг  тақдимотига бағишланган   адабий кеча бўлиб ўтди. 
Мактаб бошланғич синф ўқитувчиси Маҳбуба Раҳматова ҳамда кутубхона мудираси Севара Шариповаларнинг жонбозлиги туфайли ташкил этилган тадбирда ижодкор ўқувчилар шоир ижоди ва ҳаёт йўли  ҳақида қисқача маълумот бериб, китобдан танлаб  олинган шеърларни  ёддан айтишди. Шунингдек, адиб шеърлари асосида  саҳна кўринишлари намойиш  қилинди, қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
 Тадбирда сўзга чиққан туман «Қўшчинор» газетаси  муҳаррири М.Юлдошева мактабда китоб тарғиботи яхши йўлга қўйилганлигини таъкидлади. Адабий кеча якунида шоир  фаол иштирокчиларга  ўз дастхати туширилган бир неча номдаги китобларини совға қилди.

  А. ОРЗИМУРОДОВ.

комментариев