» » «ШОИРУ ШЕЪРУ ШУУР...»

«ШОИРУ ШЕЪРУ ШУУР...»

51-мактабда таълим масканининг собиқ ўқувчиси ва ўқитувчиси, ғазалнавис шоир, Абдулла Нисорий таваллудининг 65 йиллигига ҳамда адиб қаламига мансуб «Ўзбегим бошида қалпоқ», «Чумоли ғилай экан» ҳамда «Китоб ўқиган бола» шеърий тўпламларининг тақдимотига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди.
    Мактабнинг она тили ва адабиёт ўқитувчиси Баҳора Қаюмова ташкиллаштирган тадбирни кириш сўзи билан очган мактаб директори ўринбосари И.Хушназаров шоир ижодига муваффақият тилади. Шундан кейин мактабнинг ижодкор ўқувчилари шоир ижоди ва ҳаёт йўли  ҳақида қисқача маълумот бериб, унинг ғазал ва мухаммасларини ёддан айтишди. Шунингдек, адиб шеърлари асосидаги саҳна кўринишлари улар томонидан маҳорат билан ижро этилди. А.Нисоров тадбирнинг фаол иштирокчиларига ҳамда мактаб кутубхонасига дастхати туширилган бир неча номдаги китобларни совға қилди.
М. ЭШОНҚУЛОВА,
  мактаб директори.

комментариев