Обод қадамжолар

     Қадим ўтмишга эга вилоятимизда тарихий обидалар жуда кўп. Улар халқимизнинг ўтмишини ўзида мужассам этган миллий қадриятларимиз намунаси, бебаҳо мулкимиз ҳисобланади. Асрлар давомида жаҳон аҳлини лол этиб келаётган маданий ёдгорликларимиз инсоният тамаддунининг ажралмас қисми сифатида улкан тарихий ва илмий аҳамиятга эга. Шу боис ҳам уларни ўрганиш, муҳофаза қилш, келажак авлодга етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

     18 апрель —«Халқаро  ёдгорликларни ва тарихий жойларни  асраш куни»  муносабати билан  туманимиздаги   «Бандикушо»  зиёратгоҳида  «Тарихдан садо бергувчи обод гўшалар»  шиори   остида  ёшлар  акцияси ташкил этилди. Акция  давомида   зиёратгоҳнинг  ҳовлиси ва ён-атрофи  тозаланиб,  ободонлаштирилди. Ёшлар ўртасида миллий қадриятлармизни шакллантириш, аждодларимиздан қолган бой маданий-маънавий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва улуғлаш мақсадида ўтказилган тадбир давомида ўғил-қизларга қадамжонинг тарихи ҳақида маълумотлар берилди.

Сарвина Баҳруллаева,

ЎзМТДП туман кенгаши партия 

ижрочи котиби.

комментариев