» » Ёшлар ўртасида мусобақа

Ёшлар ўртасида мусобақа

Жумабозор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 30-умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги, O'zLiDeP вилоят ва туман Кенгаши билан ҳамкорликда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида туркум тадбирлар ҳамда ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди.


Тадбирда O'zLiDeP вилоят ва туман Кенгаши масъул ходимлари, туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Ҳақбердиев, партиянинг “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари, туман Кенгаши депутатлари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди. 


Тадбир якунида мусобақаларда ғолиб чиққан жамоа ва китобхонликда фаол иштирок этган ўқувчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

комментариев