Оила муқаддас



Жумабозор маҳалла фуқаролар йиғинида 50 та МФЙ мутахассислари ўртасида «Оила муқаддас» мавзусида семинар ташкил этилди. 

Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими раҳбари Зебо Шодиева, туман бўлими раҳбари Дилафрўз Улуғбоева, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Мартаба Қувватова, ФҲДЁ туман бўлими мудираси Эътибор Бўронова ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди. 

    Семинарда оиланинг жамиятдаги ўрнини юксалтириш, оилаларни янада мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, нотинч оилалар билан бевосита иш олиб бориш, оилада эркакларнинг ўрни ва масъулиятини ошириш, соғлом ва баркамол авлод тарбияси борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш каби долзарб мавзуларда маърузалар тингланди ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

   Шунингдек, тадбирда нотинч оилаларнинг иштироки таъминланди ва мутахассислар улар билан алоҳида суҳбатлашиб, муаммоларини ўрганишди ҳамда керакли маслаҳат ва тавсияларини беришди. 

    Семинар сўнггида Жумабозор маҳалласининг энг намунали қайнонаси деб топилган Қурбоной Рустамова, намунали келин Латофат Умматова, намунали оила бошлиғи Абдуманнон Рустамов ҳамда ташкилотчи оила Саидмурод Қурбоновлар «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлимининг ташаккурномаси билан тақдирланди. 

Насиба БОБОНАЗАРОВА,

Жумабозор МФЙ мутахассиси.

комментариев