» » «Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги»

«Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги»

     Жорий йилнинг 27 февралида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан қабул қилинган «Мактабгача таълим муассасаларида «Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги»ни ўтказиш тўғрисида»ги қўшимча  қарорига асосан  юртимизнинг барча шаҳар ва туманларида ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда. Ҳудудимиздаги 7-МТМ да ҳам туман Давлат санитария эпидемиология назорати маркази билан ҳамкорликда мактабгача таълим муассасаларининг ошпазлари, хўжалик раҳбарлари ҳамда ҳамширалари ўртасида  ўқув-семинари ўтказилди. Унда шунингдек, МТМларни озиқ-овқат билан таъминлаш ташкилотлари ўзларининг сифатли маҳсулотлари кўргазмаси билан қатнашди. — Ушбу кўргазмали ўқув-семинарни ўтказишимиздан мақсад мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларни хавфсиз ва соғлом овқатлантириш, МТМлари ошхоналарида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишни кучайтириш, овқат тайёрлаш учун масъул ходимлар (ҳамширалар, ошпазлар ва омбор мудирлари)нинг билимларини мустаҳкамлашдан иборат, —дейди туман мактабгача таълим бўлимининг соғлом овқатлантириш бўйича мутахассиси С. Мустафоев.
Сурайё ҲАМРОЕВА,
7-МТМ мудираси.

комментариев