» » Судялар иштирокида семинар

Судялар иштирокида семинар

Тойлоқ туман суди судья ва суд ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончили ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчаларни муҳокама қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Тoйлоқ туман судининг раиси О.Аллаев Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончили ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида”ги 2025 йил 28 январь кунги № ЎРҚ-1022-сонли Қонунини ўрганиш бўйича семинар машғулоти ўтказилди.
Мазкур семинар машғулотида, ушбу қонун билан амалга киритилаётган кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш, суд-тергов амалиётида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончили ҳимоя қилиш кафолатларини таъмилиш жиноят содир этганликда айбланаётган шахснинг эркинлик ва шахсий дахлсизликка оид конституциявий ҳуқуқларини суд томонидан ишончли таъмилаш мақсадида жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилиши, тергов судьяси томонидан жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритиш босқичида процессуал қарорларга санкция бериш ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш масалаларини қонуниликда белгилаш мақсадида ушбу Қонун билан тергов судьяларининг ваколатлари жумласига киритилган ишларни кўриб чиқиш асослари ҳамда тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти муҳокама қилиниб, келгусида қонуни амалиётда тўғри қўллаш бўйича фикр алмашилди.

комментариев