» » "Халқаро оила ойлиги"

"Халқаро оила ойлиги"

22 май куни туманимиздаги “Ёшлар” истироҳат боғида туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Оила” илмий-амалий маркази туман бўлими томонидан "Халқаро оила ойлиги" якунлари бўйича катта тадбир ташкил қилинди. Тадбирда МТМ бўлими, ХТБ, касб-ҳунар коллежлари, МФЙлар, тадбиркорлар уюшмаси, туман соғлиқни сақлаш бўлими ва бошқа ташкилотлар ўз тақдимотлари билан фаол иштирок этишди. 

Тадбирда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббус кенг қамраб олинди. Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан 13 нафар имконияти чекланган фуқарога ҳасса ҳамда бир нафарига ногиронлик аравачаси топширилди. Туман ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлиги ўз вақтида қайд этилмаган 12 нафар болага туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар тантанали равишда топширилди. 

МТМ, ХТБ, Педагогика коллежи ҳамда туман маданият бўлими томонидан ташкил этилган концерт дастури тадбирга ташриф буюрган меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Тадбир якунида МТМ тарбияланувчилари,  умумтаълим мактаблар ўқувчилари, МФЙ оилалари ўртасида "Халқаро оила ойлиги" давомида ташкил этилган кўрик-танлов ғолиблари ҳамда ташкилот раҳбарлари туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

комментариев