» » Марказий Осиё бўйлаб "саёҳат қилаётган" миллионлаб капалаклар энди Туркманистонга ёпирилди

Марказий Осиё бўйлаб "саёҳат қилаётган" миллионлаб капалаклар энди Туркманистонга ёпирилди

 Хабарингиз бор, бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда ҳаммаёқни ноодатий бир хил рангдаги капалаклар босиб кетгани ҳақида Қозоғистондан,  Ўзбекистондан ва Тожикистондан, Қирғизистондан турли видео ва фотосуратлар эълон қилинди.

Энди ана шу сон-саноқсиз капалаклар Туркманистонга ёпирилди.

Мутахассислар миллионлаб капалакларни кўпайиб кетишига салқин ва нам об-ҳаво сабаб бўлаётганини билдирдилар.

Маълум бўлишича, ёзда иссиқ жанубий ўлкалардан бироз салқин бўлган Европа ва Сибир томон ҳаракатланаётган капалаклар салқин об-ҳаво туфайли Марказий Осиё ҳудудида туриб қолган ва шу ерда урчиб кўпайган.

Тожикистонлик экологларнинг фикрича, аслида Марказий Осиёда ёз бўйи турли капалак турлари бўлади. Аммо,  Россия ва ундан ўтиб Европага ўтиб кетиши лозим бўлган капалакларнинг Марказий Осиёда сақланиб урчиши ва минтақани миллионлаб капалаклар босиб кетиши бу жуда ноёб ҳодиса ҳисобланади. Экологларнинг фикрича, ҳаво бироз исигандан капалаклар ўз йўналишлари бўйича учиб кетишади. Аммо урчиш кўп бўлганлиги туфайли бу йил ёзда улар минтақамизда ҳар йилгидан кўпроқ сонда қолишлари эҳтимоли бор.

комментариев