Журналистлар дастлаб туманнинг эркин иқтисодий зонасида бўлиб, "Кабель инвест" саноат корхонасининг фаолияти билан яқиндан танишишди.

Мазкур корхона лед лампочкалари, кабель ва бир неча турдаги кўча ва уй ёритгичлари ишлаб чиқаради. Қолверса, корхона яқиндан бошлаб янги лойиҳа асосида кондиционер ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Кейинги манзил "Тешиктепа теракзори" кўптармоқли фермер хўжалигига қарашли "Машъал страус" корхонаси бўлди. ОАВ вакиллари туяқуш боқиш жарёнига гувоҳ бўлишди.

Пресс тур иштирокчилари Пастдарғом туман ҳокимлигида бўлишиб, Пастдарғом ҳақиқати таҳририяти фаолияти ва тумандаги ижтимоий иқтисодий соҳалардаги ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишишди.

Журналистларни қизиқтирган саволларга туман ҳокими атрофлича жавоб берди.
комментариев