» » 1000 нафар ўқувчи-ёшлар — спорт мусобақалари иштирокчиси

1000 нафар ўқувчи-ёшлар — спорт мусобақалари иштирокчиси

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш,шунингдек, хотин-қизлар бандлигини масалаларига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан Давлатимиз раµбари томонидан бешта муҳим ташаббус илгари сурилган эди.

     Ана шу ташаббусга жавобан, 2019 йил 9 июль куни туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 58 та   умумтаълим мактабларининг мингга якин ўқувчилари иштирокида спортнинг гимнастика, югуриш, кураш, ўғил ва қизлар ўртасида веломарафон турларидан спартакиада ўтказилди.

     Мусобақа   ғолиблари ва фаол иштирокчиларига туман халқ таълими бўлимининг Фахрий ёрлиқлари топширилди.

                                             З.САЛАХОВА,

                                         туман ХТБ мудири.

комментариев