» » Малака оширмаган ҳайдовчилар жаримага тортилади

Малака оширмаган ҳайдовчилар жаримага тортилади

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 майдаги УРК-534-сон Қонунига мувофиқ ¤збекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Жумладан, Кодекснинг 135-моддасида юридик шахс-ларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларининг, шу жумладан, йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг, малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига бошқасини бериш ҳолатларини истисно қилган ҳолда, гувоҳнома олинган пайтдан эътиборан икки йиллик давр бундан мустасно) ёнида бўлмаган ҳайдовчилар томонидан транспорт воситаларини бошқариш, уларни маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлиши ҳамда ушбу талаб Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 139-сонли қарорининг 3-бандига асосан: 

Юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар, автотранспорт воситаларини қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида бошқараётган якка тартибдаги тадбиркорлар  ва бошқа жисмоний шахслардан ташқари — икки йилда бир марта:

автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар маъмурий жазо муддати ниҳоясига етгач ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ҳамда амалий имтиҳонлар топширгунича малака оширишдан ўтиши шартлиги белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 3 августдан бошлаб малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида бўлмаган юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларига, шу жумладан, йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилади, яъни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солинади.


 М. 
ҚЎЧҚОРОВ.

туман ИИБ ЙХХБ 

бошлиғи, лейтенант

комментариев