» » САМАРҚАНДДА 11АВГУСТГА БЕЛГИЛАНГАН ТЕСТ СИНОВЛАРИ 14 АВГУСТ КУНИ ЎТКАЗИЛАДИ

САМАРҚАНДДА 11АВГУСТГА БЕЛГИЛАНГАН ТЕСТ СИНОВЛАРИ 14 АВГУСТ КУНИ ЎТКАЗИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А. Абдуҳакимов томонидан тасдиқланган хатга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 11 август кунига белгиланган давлат тест синовларини бошқа кунларга кўчиришга розилик берилган.


Унга кўра, 11 август куни Самарқандда ўтказилиши белгиланган давлат тест синовлари 14 август куни ўтказилади. Бунуда абитуриентларни шахсини идентификациялаш воситалари орқали бинога киритишда уларнинг гуруҳларга тақсимланган маълумотлар базасидан ўзгаришларсиз фойдаланиш ва абитуриент рухсатномаларидан фойдаланиш назарда тутилган.


Белгиланишича, Қорақалпоғистон Рсепубликаси, Андижон ва Хоразм вилоятларида ҳам 11 августга режалаштирилган давлат тест синовлари 14 август куни, Қашқадарёда 12 август, Фарғона, Жиззах ва Навоийда 13 август, Бухорода 15 август кунлари ўтказилади.

комментариев