» » Шопўлотда фуқароларнинг тиббий-меҳнат экспертизаси бўйича мурожаатлари кўриб чиқилди

Шопўлотда фуқароларнинг тиббий-меҳнат экспертизаси бўйича мурожаатлари кўриб чиқилди

Шопўлот маҳалласида Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Неъмат Миржалилов, Самарқанд ва Тойлоқ туманлараро ТМЭК раиси Марҳабо Узоқова, эксперт-жарроҳ Зафар Махматмуродовларнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. 

Унда туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари Амин Мусурмонов, Лола Рустамова, Рафиқ Султонов, тиббий-ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи Азиза Сайфуллаевалар  иштирок этишди. 

       Қабулда 20 дан ортиқ фуқароларнинг тиббий-меҳнат экспертизаси бўйича ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитацияси масаласидаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

— Бир неча йиллардан буён коксартоз касаллиги безовта қилади, — дейди II гуруҳ ногирони К. Қобилов. — Даволаниш учун реабилитация марказига ордер керак эди. 

Мурожаат мутахассислар томонидан жойида ўрганилиб, К. Қобиловга марказда даволаниш учун йўлланма берилди. 

комментариев