» » Таъзим сизга, устозлар!

Таъзим сизга, устозлар!

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан концерт дастури ҳамда байрам дастурхони ташкил этилди. 

Тадбирда тумандаги умумтаълим мактабларининг ўқитувчи ва мураббийлари, таълим соҳасида кўп йиллар самарали меҳнат қилган фахрий устозлар, мактаб директорлари ҳамда туман ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.  

Туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров сўзга чиқиб,  шарафли ва машаққатли касб эгаларини байрам билан самимий табриклади. Кўп йиллик самарали меҳнатлари, ёш авлодни Она-ватанга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашдаги фидокорона меҳнатлари учун бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва совғалари билан тақдирланишди.

комментариев