» » Ўз вақтида ва ўз ўрнида қабул қилинган қарор

Ўз вақтида ва ўз ўрнида қабул қилинган қарор



Тўйлар ва бошқа маросимлардаги бачкана одатлар, исрофгарчиликка йўл қўйиш, меъёридан ортиқ дабдабабозликларнинг авж олаётганлиги ҳамон долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарори қабул қилинди.
Мазкур муҳим ҳужжатнинг мақсади оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, жамиятда ижтимоий адолатни таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшларда тежамкорлик маданиятини шакллантиришдан иборат.
 Баъзи фуқаролар тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни дабдаба билан ўтказишни қўшнилар, қариндошларнинг танқидларидан, умуман олганда, жамоатчилик босимидан халос бўлиш воситаси сифатида тушунмоқда. Айрим фуқаролар эса дабдабали тўй, маъракаларни ўтказишга сарфланадиган катта харажатлар оқибатида қарзга ботмоқда ва ундан қутулиш мақсадида ишлаш учун чет элга чиқиб кет-япти.
Қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти — қарор билан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низом, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди.
  Низомнинг мақсади тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш, халқимизнинг миллий урф-одатлари, маънавияти, маданияти, анъаналари ва қадриятларини ҳурмат қилишга ўргатиш, оилавий тадбирларни ўтказишда шуҳратпарастлик, дабдаба ва исрофгарчиликнинг олдини олишдан иборат.
Низомга мувофиқ тўй ўтказувчи шахслар тўйдан камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилиши, никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиши, келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда 3 тадан кўп бўлган автомашинадан фойдаланмаслиги, лицензияга эга бўлмаган ҳайдовчилар хизматидан фойдаланмаслиги, шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчиликка йўл қўймаслиги, маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига путур етказмаслиги, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиши шарт.
Қўшимча расм-русумлар миллий анъаналарга ёт: «келин навкари», «чорлар», «ота кўрди», «сеп ёйди», «қуда чақирди», «куёв чақирди», «келин чақирди», «тоҚора юбориш», «пул сочиш» каби маросимлар тўхтатилади.
Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирларни («етти», «пайшанбалик», «йигирма», «қирқ», «йил оши», «пул тарқатиш», «мато улашиш» ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди.
Тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти режалаштирилаётган тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ҳақида ушбу тадбирлар ўтказилишидан камида икки кун олдин тегишли ҳудуддаги ички ишлар органига ёзма равишда хабар бериши лозим.
Шунингдек, ҳужжатда фуқаролар манфаатларига хизмат қиладиган яна бир қанча муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилган. 
Низом 2020 йил 1 январдан кучга киради.
Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу қарор ўз ўрнида жамиятдаги ушбу масалаларни тартибга солиш борасида ўз вақтида қабул қилинган муҳим қарор бўлди. 
А. ҒАФОРОВ,
туман адлия бўлими бошлиғи, 
2-даражали юрист.

комментариев