» » Марказ фаолиятини бошлади

Марказ фаолиятини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида ҳудудларда ёрдамга муҳтож бўлган оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланган бўлиб, туманимизда ҳам худди шундай марказ фаолият юритишни бошлади. Марказ раҳбари Ирода Мамадованинг айтишича, психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий соҳа ва тиббиёт ходимларининг фаолияти йўлга қўйилган. 

Очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳоким ўринбосари Г. Алимова, марказнинг вилоят раҳбари М. Аъзимова, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Қувватова, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти туман ташкилоти ижрочи директори С. Ғофурова ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари қатнашишди.

    Азизжон ОРЗИМУРОДОВ.

комментариев