» » Депутат ёшлар билан учрашди

Депутат ёшлар билан учрашди

 Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Зиёдулла Авазовнинг 20-мактаб ўқувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда депутат дастлаб, ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қилган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.


   — Мурожаатномада ҳеч бир соҳа эътибордан четда қолмади. Унда Юртбошимиз ютуқ ва камчиликларимизни, олдимизда турган улкан вазифаларни аниқ-равшан кўрсатиб бердилар. Айниқса, 2020 йилнинг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинганлигининг ўзиёқ ёшлар таълим-тарбиясига эътибор мамлакатимизда нечоғлик шарафли ва масъулиятли вазифа сифатида белгиланганлигидан далолатдир. Мурожаатномада илгари сурилган ғоялар, кўрсатмалар, режалар Ватанимизнинг янада обод, халқимиз турмуш даражаси фаровон бўлишига хизмат қилади,  — дейди ўз нутқида З. Авазов.

Шунингдек, учрашув давомида депутат  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарор ва ҳукуматимиз раҳбарининг ёшлар сиёсати масалалари борасидаги изчил ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди.


    Учрашувда иштирокчилар томонидан берилган саволларга депутат атрофлича жавоб берди ва уларни қийнаётган муаммоларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.


  Тадбир сўнггида шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоийнинг 579 йиллиги ҳамда шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 537 йиллигига бағишлаб, адабий кеча ўтказилди.


Худди шундай учрашув 19-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди.

комментариев