» » “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” да таниқли журналист ва рассом иштирок этди

“Ҳоким ва ёшлар учрашуви” да таниқли журналист ва рассом иштирок этди

Бугун туман ҳокими Б. Бобоназаров “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида 44 ва 61-мактабнинг юқори синф ўқувчилари ҳамда Ғўлба маҳалласининг уюшмаган ёшлари билан учрашди.
   Учрашув давомида туман ҳокими ўзининг таржимаи ҳоли, оилавий аҳволи, болалик чоғлари, қандай қийинчиликлар билан олийгоҳда таҳсил олганлари ва меҳнат фаолияти ҳақида гапириб берди. Шунингдек, Б. Бобоназаров Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, янгиланишлар, келгусидаги истиқболли режалар ҳақида батафсил маълумот берди.Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар кенг ва тўлақонли қамраб олинди.Ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслари, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига жавоб олишди.

     Учрашувда таниқли ёзувчи ва журналист  Каримберди Тўрамуродов ҳамда рассом Аҳмаджон Умаровларнинг кутилмаган ташрифи, ёшларни қувонтирди. Ўқувчилар ёзувчининг қаламига мансуб асар ва ҳикояларини қизиқиш билан ўқиганликларини таъкидлаб ўтишди ва у билан боғлиқ саволлар билан мурожаат қилишди. -Яқиндагина яна 3 та китобимни яъни “Ёлғизликнинг уч куни”, “Қора китоб” ва “Тоғай Муроддан қолган далалар” номли ижод маҳсулимни китобхонларга тортиқ этдим. Мана шу учала китобни, қолаверса, савдога чиқарилган 15 та сара асарларимни сиз ёшларга ўқишни тавсия қиламан. Олинг, ўқинг, ана ундан кейин мен сизлар билан учрашиб, дилдан суҳбат қураман, саволларингизга тўлақонли жавоб қайтараман, -дейди К. Тўрамуродов.

комментариев