» » Судьялар ва журналистлар иштирокида семинар ташкил этилди

Судьялар ва журналистлар иштирокида семинар ташкил этилди



Туман судлари мажлислар залида жиноят ишлари бўйича туман суди, фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди, Тойлоқ туманлараро Иқтисодий суди ва туман маъмурий суди судьялари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарори бўйича семинар ташкил этилди.

Семинар давомида иштирокчиларга қарорнинг мазмун-моҳияти, оммавий ахборот воситалари вакилларининг суд мажлисидаги иштироки ва унда ўз иш қуролларидан фойдаланиш тартиблари ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

комментариев