» » Бунёдкорлик ишлари давом этмоқда

Бунёдкорлик ишлари давом этмоқда

Юртимизда коронавирус касаллиги сабабли карантин жорий этилганлигига қарамай ҳудудларда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари давом эттирилмоқда. 

Белгиланган вазифалар, дастурга киритилган режаларни ўз вақтида ва пухта бажаришга бел боғлаган туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари ҳам айни дамда халқ хизматида.

 Яқиндагина Ўзбекистон ҳамда Боғизоғон маҳаллаларидаги 2,3 километр ички йўлни асфальт қилиб, эл дуосини олган корхона раҳбару ходимлари, бугун Чароғбон маҳалласидаги 700 метр ички хўжалик йўлни жорий таъмирлаш учун тайёргарлик ишларини бошлаб юборишди. Қолаверса, жорий йилнинг биринчи чорагида туманимизнинг 4Р 50 Тойлоқ–Ургут йўналишидаги 8 километр автотранспорт йўли ҳам таъмирланган эди.


    – Баҳор фаслининг инжиқ об-ҳавоси ишлашимизга бироз халақит бераяпти.  Лекин, шундай бўлса-да, иш самарадорлигини йўқотганимиз йўқ. Таъмирлаш ишларини белгиланган муддатдан кечиктирмай якунлашга ҳаракат қиляпмиз, – дейди туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Муртазо Мирзаев.


Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

комментариев