» » Адлия органлари ва муассасалари фаолияти янада такомиллаштирилади

Адлия органлари ва муассасалари фаолияти янада такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 19 май куни “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сонли Фармон имзоланди.Мазкур Фармон билан:
2020-2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепцияси;
2020-2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепциясини 2020- 2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”;
2020-2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди.
Шунингдек, 2020 йил якунига қадар қуйидаги асосий мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришилишини таъминлаш мақсадида:
2018-2019 йилларда янги (қайта) ташкил қилинган 8 та вазирлик ва идоралар фаолиятини ўрганиш; 
электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини 12 фоизга етказиш;
аҳолига Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган янги хизматлар сонини 15 тага ошириш;
нодавлат нотариат шаклига айлантирилган давлат нотариал идораларининг улушини 95 фоизга етказиш;
29 та қонуности ҳужжатлари билан белгиланган жавобгарлик ва санкция нормаларини чуқур таҳлил қилиш ва тегишли қонунларга киритилишини таъминлаш белгиланди. 
Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида:
а)Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимини сақлаган ҳолда адлия вазири ўринбосари  Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозими тугатилсин;
б)Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимини сақлаган ҳолда адлия вазири ўринбосари - Тошкент давлат юридик университети ректори лавозими тугатиш;
в)Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосарлари лавозимларини киритиш;
г) бошқарув ходимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида:
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармаси;
Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармаси ташкил этиш белгиланди. 
Адлия вазирлигининг давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳри ва Қарши туманида эксперимент тариқасида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказларини (кейинги ўринларда-Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Вазирлик ҳузуридаги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси, “Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти давлат унитар корхонаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририятини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида Вазирлик қошида давлат муассасаси шаклидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ташкил этилди.
Бундан ташқари, адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

А. ҒАФОРОВ,
туман адлия 
бўлими бошлиғи 
2-даражали юрист
.

комментариев