» » Онлайн учрашув: долзарб масалаларнинг ечими топилди

Онлайн учрашув: долзарб масалаларнинг ечими топилди

   Бугун туман ҳокимлигида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан  “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви “Zoom video” дастури орқали ўтказилди. 
Учрашувга мактабни олтин медал билан тамомлаган 8 нафар битирувчилар таклиф этилди ва яна кўплаб ёшлар онлайн тарзда иштирок этишди.

  Онлайн учрашувда туман ҳокими Б. Бобоназаров туманда ёшлар сиёсати борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритиб, ўғил-қизларимизнинг ҳуқуқий таълим, хорижий таълим, ижтимоий, тадбиркорлик соҳалардаги саволларига атрофлича жавоблар берди, уларнинг таклифлари эшитилди ва ўзаро фикр алмашилди. Ёшларни қизиқтирган ёки улар фаолият юритаётган йўналишлардаги долзарб масалаларнинг ечими кўрсатиб берилди.

Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев