» » Қўмондон ёшлар билан учрашди

Қўмондон ёшлар билан учрашди

 

    Бугун Марказий ҳарбий округ Қўмондони ёшлар билан учрашди. Учрашув видеоселектор тарзида ўтказилган бўлсада, уни вилоят ва туман студияларидан кузатиб борган ёшлар фаол иштирок этишди. Хусусан, Тойлоқ туман студиясида туман ёшлари, туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ж. Ҳақбердиев, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Д. Сидиқназаров, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Н. Қудратовлар қатнашди. 
    Мулоқотда Марказий ҳарбий округ қўмондони, полковник Айбек Саидов ёшларга Ўзбекистон Қуролли кучлари тизимида қилинаётган инновацион ислоҳотлар ва истиқбол режалари тўғрисида қисқача ахборот берди.
    Онлайн учрашув давомида округ Қўмондони ёшларнинг ҳарбий хизмат билан боғлиқ кўплаб саволлари, муаммоларига қулоқ тутди ва уларнинг ҳар бирига батафсил жавоб бериб ўтди. Асосий эътибор ҳарбий хизматни ўташ қоидалари, билим юртларига кириш шартлари, тизимдаги имтиёз ва рағбатлар каби қатор масалаларга қаратилди.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев