» » Миллий гвардиячилар ёшлар билан

Миллий гвардиячилар ёшлар билан


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий техника институти 3-курс курсантлари Сардор Халилов, Жамшид Холмирзаев, Искандар Ҳамидов, Бекзод Инсоповлар туманимиздаги «Universal Trening Class» нодавлат таълим муассасаси  Ватанпарварлик ҳарбий спорт мактаби ҳамда агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежида бўлиб, Ўзбекистон Қуролли Кучларида олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган ишлар хусусида давра суҳбатлари ўтказишди. Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбир ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. 

             

комментариев