» » Нарх-наво ошишига йўл қўйилмайди

Нарх-наво ошишига йўл қўйилмайди

 
Тойлоқ туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров туманимизда фаолият юритаётган дорихоналар раҳбарлари билан учрашди.

 Унда туман прокурори Ф. Абдухолиқов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими раҳбари Э. Исматов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи  Ш. Шарипов ҳамда 30 дан зиёд дорихона раҳбарлари иштирок этишди. 
 
Туман ҳокими дорихоналарда санитария эпидемиология талабларига қай даражада риоя қилинаётганлиги, етказиб бериш хизмати мавжудлиги, аҳоли томонидан асосан қандай дори-дармонларга эҳтиёж бўлаётганлиги, қайси турдаги тиббиёт маҳсулотларида етишмовчиликлар, нархларнинг ошиб кетиши ҳолати кузатилаётганлиги ҳақида сўз юритди.


Шунингдек,  суҳбат давомида ҳар бир дорихонада “Коронавирус бурчаги” бўлиши, унда бирламчи зарурий тавсиялар, соҳа мутахассислари томонидан тавсия этилаётган дори-дармон ва тиббиёт маҳсулотлари рўйхатини шакллантириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

комментариев