Йўллар халқимизни обод манзиллар сари элтувчи, аҳолининг оғирини енгил қилувчи жамоатчиликнинг энг серқатнов маконидир. Айниқса, бу нурли манзилларнинг равонлиги инсонларнинг манзил-маконини яқин қилишда, аҳолига ёрқин кайфият улашишда бебаҳо ҳиссадир. Тойлоқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Мирзаполвон маҳалласидаги 1, 250 километр маҳаллий аҳамиятга эга ички йўл тўлиқ асфальт қилинди.
– Ўнқир-чўнқирлар машиналарнинг ҳаракатланишида, айниқса, ёғин-сочинли кунларда болаларимизнинг мактабга боришида қийинчилик туғдирарди. Туман ҳокимининг қўллаб-қувватлаши, қолаверса, қурувчиларнинг меҳнати билан йўлимиз қайта таъмирланди. Бу эса аҳолимизнинг кайфиятини кўтармоқда, – дейди маҳалла фуқароси А. Сулаймонов.
Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz
комментариев