» » Янгиқишлоқнинг йўли равон бўлди

Янгиқишлоқнинг йўли равон бўлди

   Тойлоқ туманида қишлоқлар йўлларини таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар навбати Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Янгиқишлоқ  қишлоғига етиб келди. 

    Президентимизнинг жорий йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан Янгиқишлоқнинг 1, 7 километр маҳаллий йўли асфальт қилинди.
   -Кейинги йилларда юртимизда жуда катта ўзгаришлар бўлмоқда. Нафақат туман марказида, балки чекка қишлоқларда ҳам бунёдкорлик ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биз ҳам кўчаларимиз таъмирланишини орзу қилиб келардик. Мана бугун шу орзуимиз ушалди, - дейди янгиқишлоқлик Мирзо Очилов.

комментариев