» » Почта ходимлари энди замонавий бинода фаолият юритади

Почта ходимлари энди замонавий бинода фаолият юритади

  Тойлоқ туманида мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга тоширилаётган замонавий ва кўркам бинолар сони ортиб бормоқда.  
    Бугун “Ўзбекистон почтаси” АЖ Тойлоқ туман филиалининг эски биноси таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. 
    21 нафар ходим фаолият юритаётган мазкур ташкилотнинг нафақат биноси балки техника ва жиҳозлари ҳам эски эди. “Ўзбекистон почтаси” АЖ Самарқанд вилояти филиали томонидан том, ички ва ташқи қисми, эшик деразалари янгиланди. Почта алоқа боғламаси умумий зали ташкил этилди. Янги, замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан таъминланди. Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан мебель жиҳозлари олиб берилди.

комментариев