» » Алимент пуллари ундирилди

Алимент пуллари ундирилди

Ҳозирги кунда вояга етмаган болаларни оналари ёки ундирувчилари турли идора ва ташкилотларга фарзандларини моддий таъминлаш учун ота ёки қарздорлардан олиши лозим бўлган алимент пулларини ўз вақтида ололмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилиши кўпайиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3666-сонли қарорига мувофиқ адлия органлари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириши белгиланган.

Туман адлия бўлими томонидан вояга етмаган моддий ёрдамга муҳтож ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминоти учун ўз вақтида алимент пулини олиши, яъни бунда почта алоқа бўлимлари томонидан кўрсатилаётган ишларнинг аҳволи таҳлил қилинди.

Шу муносабат билан, туман адлия бўлими томонидан туман молия бўлимига алоқа хати билан мурожаат қилиниб, туман поч-та алоқаси бўлимида алимент пули маблағларининг почта ўтказмаларини топшириш аҳволи туман молия бўлими билан ҳамкорликда мониторинг ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддасида пул маблағларининг почта ўтказмаларини, шу жумладан пул маблағларининг халқаро почта ўтказмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) почта хизмати ҳисобланиши кўрсатиб ўтилган.

Мониторингда, туман почта алоқа бўлими алимент пули маблағларининг почта ўтказмалари ўз вақтида адресатларга топширилмаганлиги ва етказиб бериш имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаганлиги аниқланди.

Туман почта алоқа боғламасида 2019 йил январь-август ойларида тўланмай қолган алимент суммалари Тойлоқ почта алоқа боғламаси 6 та алоқа бўлимларида  88 та ҳолатда қарздорлик  20,1 млн.сўмни, Тойлоқ почта алоқа боғламасининг умумий бўлимида 199 та ҳолатда қарздорлик 77,0 млн. сўм бўлиб, жами 287 та ҳолатда 97,1 млн. сўм қарздорлик тўланмасдан қолиб келинаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан «Ўзбекистон почтаси» АЖ Самарқанд филиалига 2019 йил 4 октябрда тақдимнома киритилди. 

Натижада, туман почта алоқа боғламасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 30-30-90/73-сонли туман адлия бўлимига юборган жавоб хатида ойлаб тўланмасдан келинаётган жами 97.180.838 сўм алимент пуллари алимент олувчиларга тўлиқ тўлаб берилганлигини маълум қилди. Бу борада ўз вазифасини бажармаган ҳамда алимент пул маблағларини ундирувчиларга қонунда белгиланган муддатларда етказиб бериш чораларини кўрмаган 3 нафар шахс тегишли жавобгарликка тортилди.

 А. ҒАФОРОВ,

туман адлия 

бўлими бошлиғи.


комментариев