» » Мактаблар босқичма-босқич очилади

Мактаблар босқичма-босқич очилади

Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Кенгаш раиси, туман ҳокими Б. Бобоназаров бошқариб борган сессия кун тартибига қуйидаги масала киритилди ва муҳокама қилинди.

Тойлоқ туманидаги умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, ўрта-махсус касб хунар мактаблари ва коллежларнинг санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминланганлиги, шунингдек, дезинфиекция ишларининг ташкил этилганлиги ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати тўғрисида.
Кун тартибидаги масала  юзасидан Туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбари Ж.Шодиев ҳамда  туман халқ таълими бўлими мудири Х. Ҳожиқуловларнинг ахборотлари тингланди ва депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди. Қабул қилинган қарорга мувофиқ  туманида жорий йилнинг 22 сентябрдан бошлаб, 17, 20, 22, 50, 54, 59-мактаблар, 23 сентябрдан бошлаб, 11, 16, 23, 31, 32, 33-мактаблар, 24 сентябрдан бошлаб эса 18, 19, 35, 36, 48, 49-мактаблар фаолиятини бошлайди. Қолган мактаблар туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази хулосаси билан босқичма-босқич очилади. Анъанавий таълимни бошлайдиган таълим муассасалари раҳбарларига  хавфсизлик чораларини кўриш, белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилиш вазифалари юклатилди.
Ўз мухбиримиз.

комментариев