» » МАҲАЛЛА ФАОЛЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР

МАҲАЛЛА ФАОЛЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР

Туманимиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳалла раислари, уларнинг ўринбосарлари учун Президентимизнинг 2020 йил 4 августдаги «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш бўйича ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Семинарда  бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари иштирок этиб, маҳалла фаолларига қарорнинг моҳияти ва унинг ижросини таъминлашда эътибор қаратиш керак бўлган муҳим омиллар ҳақида тушунча беришди.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев