» » Ҳоким ўқувчилар билан дарсда иштирок этди

Ҳоким ўқувчилар билан дарсда иштирок этди

    Бугун туман ҳокими 10-умумтаълим мактабида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни, иситиш тизимининг созлигини ўрганди. Аниқланган камчиликларни тез фурсатда бартараф этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди. 
   Шунингдек, Б. Бобоназаров мактабнинг педагогик жамоаси билан суҳбатлашиб, уларнинг иш фаолиятида кузатилаётган муаммоларини ўрганди. Суҳбат давомида туман раҳбари таълим сифат даражасини оширишга жиддий эътибор қаратиш лозимлигини, ўқитувчиларнинг билим савиясини ошириш кераклиги, бунинг учун педагоглар ўз  устиларида ишлашлари шартлигини, мактаб ўқувчиларининг ОТМга кириш рейтингини ошириш кераклигини алоҳида таъкидлади.            Ташрифнинг аҳамиятли томони шундаки, Б. Бобоназаров 9-синф ўқувчилари билан бирга география дарсида иштирок этиб, жараённи кузатди.  Туман ҳокими ўқитувчи Дилшода Бозорованинг педагогик маҳорати ва билимига яхши баҳо берди.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев