» » Ёшлар учун сайёр қабул

Ёшлар учун сайёр қабул

   Туман ҳокими Б.Бобоназаров Ўрай-Элипок маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар билан учрашди.
 Сайёр қабул тарзида ўтган учрашувда йигит-қизларнинг ўй-ташвишлари,  муаммолари ва таклифлари тингланди.  
    Қабулда 40 дан зиёд уюшмаган ёшлар,  шунингдек,  туман ташкилотлари раҳбарлари,  маҳалла фаоллари иштирок этишди. 
Унда  бандлик масаласида 4 нафар, қизиқишига кўра касбга йўналтириш бўйича 3 нафар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун кредит ажратиш бўйича 2 нафар ва газ баллон масаласи бўйича 2 нафар ёшлардан мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, тегишли ташкилотларга қисқа муддатларда ўрганиб чиқиб, натижаси бўйича ахборот бериш вазифаси юклатилди.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев