» » “Ёшлар фестиваллари” давом этмоқда

“Ёшлар фестиваллари” давом этмоқда

Ёшларнинг Ватанга муҳаббати ва садоқатини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматга ва она юрт олдидаги фарзандлик бурчини юксак масъулият билан бажаришга бўлган ҳавасини ошириш, ёшларнинг жисмонан соғлом, кучли ва иродали маънавий етук, кенг дунёқарашли, мустақил фикр юритадиган баркамол инсон сифатида шакллантириш мақсадида ўтказилаётган “Ёшлар фестиваллари” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. 
   Ана шундай кўтаринки шукуҳга бой бўлган тадбирнинг навбатдагиси бугун 1-сон касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтди. 
   Унда ўқувчи-ёшлар ўзларининг турли соҳаларга бўлган қизиқишлари ва иқтидорларини намойиш этишди. Талдбир доирасида бадиий-адабий ижодий кечалар, спорт-соғломлаштириш ва ҳарбий ватанпарварлик кўтаринки руҳда ўтказилди.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев