» » Давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари мен тенгдошларимга катта мотивация бағишлади

Давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари мен тенгдошларимга катта мотивация бағишлади

  Куни кеча бўлиб ўтган ёшлар форумида туман студиясидан иштирок этдим. Муҳтарам юртбошимизнинг биз ёшларга қилаётган ғамхўрликларидан бошим кўкка етди, айтган сўзлари ва ташаббуслари менга катта мотивация бағишлади. Айниқса, икки ва ундан ортиқ фарзанди олий ўқув юртида шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити берилиши ҳақидаги янгилик мени жуда қувонтирди.
   Бундан ташқари, Юртбошимиз истеъдодли болалар учун имконият яратиш, кўрик-танловларнинг ғолиб ва совриндорларини доимий қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидлаб;
   “Агар масалага чуқурроқ қарайдиган бўлсак, эртага мана шундай ёшлар, туман ёки шаҳарнинг “олтин фонди”га айланади ва шу ҳудуднинг обрўсини юксалтиришга хизмат қилади. Шунинг учун ҳар қайси туман ва шаҳар ҳокимига 10-15 нафар мана шундай истеъдодли ёшни саралаб, уларни ҳар томонлама тарбиялаш ва мунтазам рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш вазифаси топширилади” деган сўзларидан қалбим қувонч ва фахрга тўлди.
   Биз ёшларга яратилаётган бундай имкониятлардан оқилона фойдаланишга, муҳтарам Президентимизнинг ишончларини оқлашга, она Ватанимизга садоқатли фарзанд бўлишга, янги Ўзбекистон барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларга ўз ҳиссамизни қўшишга астойдил интиламиз. Зеро, келажак бизники, марра бизники!

комментариев