» » ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИДА ИМТИЁЗЛИ ЎҚИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИДА ИМТИЁЗЛИ ЎҚИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

Унда кастингга марҳамат!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 декабрь "Ўзбекистон ёшлари форуми"даги маърузасида маданият ва санъат соҳасида ёшларни олий таълим билан қамровини ошириш, ҳудудларда иқтидорли ёшларни рағбатлантириш тизимини яратиш, 5 та муҳим ташаббусни кенг тарғиб қилиш, маданият ва санъат соҳасида ёшларни олий таълим муассасаларига ўқишга тавсия қилиш бўйича бир қатор топшириқлар берилди. Ушбу топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида Маданият ва санъат соҳасида ижод қилаётган 18-30 ёшгача бўлган тойлоқлик йигит-қизларни бугун, 4 январь куни соат 16-00 дан 5 январь куни соат 12-00 гача 29-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабига қуйидаги йўналишлар бўйича кастингга таклиф этамиз!

Кутубхона-ахборот фаолияти
Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш
Актёрлик санъати: мусиқали театр актёрлиги
Режиссиёрлик: мусиқали театр режиссиёрлиги
Режиссиёрлик: қўғирчоқ театри режиссиёрлиги
Халқ ижодиёти: фолклор ва этнография
Халқ ижодиёти: ашула ва рақс
Профессионал таълим: халқ ижодиёти (чолғу ижрочилиги)
Профессионал таълим: халқ ижодиёти (вокал ижрочилиги)


Мазкур таълим йўналишларининг бири кўрсатилиши лозим.


Тойлоқ туман маданият бўлими.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев