» » Судларни чинакам мустақиллиги таъминланиши оқибатида ўтган йили 719 нафар фуқаро оқланди

Судларни чинакам мустақиллиги таъминланиши оқибатида ўтган йили 719 нафар фуқаро оқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномасида барча соҳалар қатори суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ишларга алоҳида тўхталди. Жумладан, жиноий жазоларни либераллаштириш борасидаги ислоҳотлар натижасида судланган шахсларнинг 74 фоизига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.Жазо муддатини ўтаётган ва тузалиш йўлига қатъий кирган 616 нафар фуқаро афв этилган. Судлар мустақиллиги таъминланиши натижасида ўтган йили 719 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган. Адолат бу – давлатчиликнинг мустаҳкам пойдеворидир. Адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда эса суд ҳокимияти ҳал қилувчи ўринни эгаллайди. 
Давлатимиз раҳбари бу борада қилиниши лозим бўлган ишларга ҳам тўхталди. 
2021 йилдан бошлаб бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилади. Одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиёти бекор қилинади. 
Шу билан бирга, янги йилдан бошлаб фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича вилоят даражасидаги 3 та судлар битта суд сифатида бирлаштирилади. 
Бу янгилик аҳоли ва тадбиркорларга катта қулайликларни яратади. 
Шунингдек, келгуси йилдан суд муҳокамасига қадар судда ишларни дастлабки эшитиш амалиёти янги тартиб сифатида жорий этилади. Бунда ишни тўхтатиш ёки тугатишга асос етарли бўлса, суд ишни аввалгидай тергов ёки прокурорга қайтармасдан, ўзининг якуний қарорини қабул қилади. 
Суд тизимида рақамлаштириш янада кенгайтирилиб, фуқароларимизга суд биносига келиб юрмасдан, “онлайн” тартибда мурожаат қилиш имконияти яратилади. Шунингдек, фуқаролар ўз аризаларини кўриб чиқиш жараёнини масофадан туриб кузатиб бориши мумкин бўлади. 
 
 И. ҲАМИДОВ,
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят  
судининг судьяси.                                                                                     
М.ЭРГАШЕВ,        
Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман  
судининг раиси.        
                                                          

комментариев