» » «Буюк аждодларимиз мероси ва уларнинг ҳарбий санъатни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси»

«Буюк аждодларимиз мероси ва уларнинг ҳарбий санъатни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси»

        Буюк соҳибқирон бобомиз Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг туманимизда жойлашган ҳарбий қисми, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, касб-ҳунар коллежлари  ҳамда туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида юқоридаги шиор остида викторина ўтказилди.

Учта шарт бўйича ташкиллаштирилган тадбирда ўз билим ва қобилиятларини намойиш этган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси курсантларининг «Темурбек издошлари» жамоаси биринчи, агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг «Посбон» жамоаси иккинчи ва ҳарбий қисмнинг «Адолат» жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиблар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва ҳомий ташкилотлар томонидан диплом ва бадиий китоблар билан тақдирланишди.

14-мактаб қошидаги «Кўзмунчоқ» рақс дастасининг бадиий чиқишлари йиғилганларга хушкайфият улашди.

О. САНАҚУЛОВ,

ҳарбий қисм командири ўринбосари, подполковник. 

комментариев