» » БЕҲБУДИЙ – ЭЛ ЮРАГИДА ЯШАЙДИ

БЕҲБУДИЙ – ЭЛ ЮРАГИДА ЯШАЙДИ

  Буюк маърифатпарвар таваллудининг 146 йиллиги муносабати билан Бахшитепа қишлоғидаги 15-мактабда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тумандошимиз  Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг номи Туркистонда жадидчилик ҳаракатининг раҳнамоси, ўзбек матбуоти, драматургияси, театр санъати асосчиси, маданиятимизнинг энг йирик вакилларидан бири сифатида Ватанимиз тарихидан муносиб ўрин эгаллаган. Бор-йўғи 44 йил умр кўрган бўлса-да буюк хизматлари билан ўзига ҳайкал қўйиб кетган Беҳбудийнинг бой  илмий ва бадиий мероси бугун ҳам юртимиз равнақига, ёш авлод таълим-тарбиясига хизмат қилмоқда.  Буюк маърифатпарвар таваллудининг 146  йиллиги муносабати билан унинг киндик қони тўкилган табаррук гўша  Бахшитепа қишлоғидаги 15-мактабда  маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 
 Туман халқ таълими бўлими томонидан ташкил этилган ва Нурли йўл маҳалласи фаоллари,  нуронийлар, ёшлар,жамоатчилик ҳамда  ОАВ  вакиллари, туман мактабларидан ўқитувчилар ва бошқалар қатнашган тадбирда сўзга чиққанлар ¬ Республика Маънавият ва маърифат маркази Тойлоқ туман бўлинмаси раҳбари  З.Авазов,  Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг эвараси Шоҳруҳ Беҳбудий, таълим фахрийси З.Насриевлар буюк маърифатпарвар ижоди ва фаолияти га тўхталдилар Тадбирнинг бадиий қисмида туман маданият бўлими санъаткорлари ҳамда мактаблар бадиий -ҳаваскорлик жамоалари ижросида қўшиқлар ижро этилди. Айниқса,  Беҳбудийнинг «Падаркуш» драмаси асосида 34-мактаб ўқувчилари томонидан намойиш этилган  саҳна кўриниши барчада яхши таассурот қолдирди. Тадбир доирасида  ўқувчилар ўртасида  турли  танловлар ўтказилиб, уларнинг ғолиблари ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

комментариев