» » Фарзандингиз соат нечада туғилган?

Фарзандингиз соат нечада туғилган?

Соат 24:00 дан 2:00 гача интилувчан ва синчков болалар дунёга келаркан.
Cоат 2:00 ва 4:00 оралиғида эса серғайрат, ўз фойдасини кўзлайдиган инсонлар ҳамда табиатан истеъмолчи кимсалар туғилади.
Соат 4:00 дан то 6:00 гача туғилган чақалоқлар тўғрисўз, ҳар қандай мураккаб ишни ҳам бажара оладиган бўлишади.
Соат 6:00-8:00 да хаёлпараст, орзуларга берилувчан, кўнгли нозиклар дунё юзини кўради.
Соат 8:00 ва 10:00 да инсонпарвар, ёқимтой чақалоқларни бағрингизга босасиз.
Соат 10:00 дан то 12:00 гача эса иззатталаб ва иши учун жонини фидо қилувчи, мансаб чўққиларини эгалловчи шахслар туғилади. 
Соат 12:00 ва 14:00 оралиғида дунёга келганлар сайёҳатни севадиган, қалтис вазиятлардан осонликча чиқиб кета оладиган бўлишади.
Соат 14:00-16:00 эса меҳнаткашлар, қийинчиликдан қочмайдиганлар туғиладиган вақт.
Соат 16:00 ва 18:00 оралиғида тинчликпарвар ва ҳаммага яхшилик истайдиган фарзандларни дунёга келтирасиз.
Соат 18:00-20:00 руҳан кучлилар вақти.
Соат 20:00 дан 22:00 гача «юлдуз»лар дунёга келади, улар эътибор ва машҳурликни исташади.
Соат 22:00 ва 24:00 оралиғида эса файласуфлар, донишмандлар, ички дунёси бой, вазиятга ўзгача нигоҳ билан қарайдиган инсонлар туғилади.

комментариев