» » 12 апрель – Жаҳон авиацияси ва космонавтикаси куни

12 апрель – Жаҳон авиацияси ва космонавтикаси куни



1961 йил 12 апрелда собиқ Совет иттифоқи фуқароси Юрий Гагарин “Восток” космик кемасида дунёда биринчи бўлиб Ер орбитаси бўйлаб парвозни амалга оширганди. 108 минут давом этган парвоз инсониятнинг космосни ўрганиш тарихида янги даврни бошлаб берди.


Инсон илк марта фазога парвоз қилган 12 апрель санаси собиқ Совет иттифоқида 1962 йилдан космонавтика куни куни сифатида нишонланиб келинган. БМТ Бош ассамблаясининг 2011 йил 7 апрелдаги резолюцияси билан Инсон коинотга парвоз қилган кун – Жаҳон авиацияси ва космонавтикаси куни сифатида нишонланиб келинмоқда.


Жаҳон фалакиёти илмининг Мирзо Улуғбекдек буюк сиймоси вояга етган Ўзбекистонннинг космонавтика тараққиётидаги, дунёнинг биринчи фазогири ҳаётидаги тутган ўрни ҳам тарихий аҳамиятга эга. Мирзачўл тумани маркази коинотга илк парвоз инсон хотирасига Гагарин номи билан аталишида ҳам чуқур маъно бор.


1974 йилда туман марказига шаҳар мақоми берилиб, Гагарин номи билан аталган. Шаҳарда биринчи космонавтга ўрнатган ҳайкал Марказий Осиё республикаларидаги энг маҳобатлиси ҳисобланади.


Юрий Гагарин Ўзбекистонга тез-тез меҳмонга келиб турганлигини бугун катта авлод вакиллари яхши эслашади. У 1961 йилдан 1968 йилгача республикамизга олти марта келган. Юртимизга сафари давомида кўплаб жамоат, маданият ва санъат арбоблари, ёшлар, оддий одамлар орасидан дўстлар орттирган.


2019 йил Жаҳон авиацияси ва космонавтикаси куни ҳам космонавтлар – Владимир Жонибеков, Солижон Шарипов, Юрий Онуфриенко ва Россия давлат думаси депутатларидан иборат делегация аъзолари Юрий Алексеевич Гагарин ҳайкалини зиёрат қилиш учун келганди.

комментариев